Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
2024-йил 7-октабр куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Юрист консульти М.Холматов,Иқтисодиёт факультети таълим-тарбия маслаҳатчиси З.М.Мамадхонова ва Иқтисодиёт факультети 1-курс талабалари иштирокида “Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Суҳбат давомида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш қатор омилларга боғлиқ бўлиб, бунда ҳуқуқий тарбия ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ҳуқуқий тарбия ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг шаклланиши ва ўзгаришида асосий воситалардан бири саналади. Ҳуқуқий тарбия жамият аъзоларининг юриш-туриш маданиятига ва онгига ҳуқуқ ҳақидаги билимларни доимий равишда мақсадга мувофиқ таъсир этиш орқали сингдириб бориш жараёни ҳисобланиб, ўзининг муайян воситаларига эга. Жамиятимиз аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини ва ҳуқуқий онги даражасини юксалтириш энг аввалида, ҳуқуқий тарбиянинг шаклланиши ва ривожланишига ҳам боғлиқ. Ҳуқуқий тарбия орқали ҳар бир шахснинг онгига нима қилмоқ мумкин, нима қилмоқ мумкин эмаслигини, жамият, давлат ундан нимани талаб қилади, қонунларга риоя этиш йўллари нимадан иборат эканлигини етказмоқ лозим эканлиги ҳақида айтиб ўтдилар. Хулоса қилиб айтганда келажагимиз пойдевори бўлмиш ёшларимизга нафақат ҳуқуқий тарбия бериб, ҳуқуқий онгни шакллантиришимиз шу билан бир қаторда уларни реал ҳаётда ҳам қўллай олишига кўмаклашишимиз керак. Ҳуқуқий тарбия қанчалик мукаммал бўлса, ҳуқуқий маданият энг юқори даражада шаклланган бўлса жамиятга, шахсларга ва давлатга зиён берувчи ҳуқуқбузарликлар сони шунча камаяди.
Ҳуқуқий саводхон бўлган киши ҳуқуқни, қонунни, конститусияни ўз ҳаёт тарзининг бир қисмига айлантиради.Давра суҳбат давомида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.



















O'zbekcha
Русский
English



