ЯНГИ ДАВР АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ: ИЛҲОМ, ТЕХНОЛОГИЯ ВА ИНТЕЛЛЕКТ!


2025 йил 3–9 июль кунлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан “Ахборот хизмати фаолиятида замонавий тенденциялар” мавзуcида малака ошириш курси ташкил этилди.
Мазкур курс ахборот соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларнинг касбий билим ва кўникмаларини янги босқичга олиб чиқиш, уларни замонавий коммуникация технологиялари билан таништиришга қаратилди.
Ушбу малака ошириш дастури доирасида 100 дан ортиқ олий таълим муассасалари ахборот хизмати вакиллари ахборот сиёсати, PR стратегиялари, рақамли коммуникация, сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш каби йўналишларда назарий ва амалий билимларга эга бўлишди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали матбуот котиби П. Амритдинова ҳам мазкур курсда фаол иштирок этиб, ўз касбий салоҳиятини янада мустаҳкамлади.
Бу курс оддий малака ошириш билан чекланиб қолмай, балки янги авлод ахборотчилари шаклланишига қаратилган муҳим қадамлардан бири, ахборот соҳасидаги трансформациявий ўзгаришларга йўл очувчи тажриба бўлди.
Курс якунида барча иштирокчиларга малака ошириш сертификатлари тантанали равишда топширилди.



















O'zbekcha
Русский
English