Янгилик
2024-йил 4-октябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида талаба-ёшлар ўртасида “Антикоррупция билимдони” номли билимлар беллашуви ўтказилди.
Беллашувининг мақсади: Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш йўлларини топиш, ҳамда коррупциянинг турлари, келиб чиқиш сабаблари ва унинг оқибатлари ҳақида маълумот бериш, талаба-ёшларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган.
Беллашувининг вазифалари: Талаба-ёшларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича саводхонлигини ошириш;жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантиришга ҳисса қўшиш;жамоатчилик эътиборини коррупцияга қарши курашиш масалаларига қаратиш; коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш жараёнларига кенг жамоатчиликни жалб қилиш орқали самарали жамоатчилик назоратини таъминлаш;коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро давлатлар тажрибасини ўрганиш.
Беллашув давомида таркибий жамоалар ўз истеъдодлари ва иқтидорлари билан билимларини синашди ҳам ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди.
Қизиқарли ва муросасиз ўтказилган жамоалар беллашувида
"Қалқон” гуруҳи -1 ўрин
"Куч адолатда” гуруҳи -2 ўрин
"Билимдонлар” гуруҳи -3 ўрин
Ғолиб жамоалар филиалнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.



















O'zbekcha
Русский
English





