Хавфсиз ҳаёт ва барқарор келажак дарси
2025-йил 12-ноябр куни ТДИУ Самарқанд филиалида “Келажак соати” дарси ўтказилди. Тадбир давомида талабалар ҳаёт хавфсизлиги, экологик масъулият, барқарор келажак ва шахсий ҳамда жамият олдидаги масъулият ҳақида муҳим маълумотларга эга бўлдилар.
Маърифат дарсини “Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес” кафедраси мудири О.Пардаева олиб борди. IQT-122, IQT-222 ва IQT-322 гуруҳлари талабалари фаол иштирок этдилар, дарсни жонли ва интерактив қилди.
Учрашув давомида талабаларга хавфсиз ҳаётнинг аҳамияти, экологик барқарорликни таъминлаш усуллари ва шахсий масъулиятнинг ижтимоий ҳаётдаги роли тушунтирилди. Тадбир ёшларни нафақат билим билан, балки амалий фикрлаш ва онгли қарорлар қабул қилишга ундади.






















O'zbekcha
Русский
English