Халқаро дастур
Жорий йилнинг 5 май куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида 2025 йил 5-9 май кунлари режалаштирилган Халқаро Минтақавий фанлар ассотсатсияси (Regional Science Association International – RSAI) ва Ипак йўли халқаро туризм университети билан ҳамкорликда "Ёш тадқиқотчилар учун илмий тадқиқот кўникмалари ва академик ёзувни ривожлантириш" (Enhancing Research Skills and Academic Writing for Young Researchers in Central Asia) мавзусидаги ёзги мактаб ўз ишини бошлади.
Ушбу ёзги мактабнинг асосий мақсади ижтимоий фанлар, иқтисодиёт, туризм ва барқарорлик соҳаларидаги ёш тадқиқотчилар, докторантурада таҳсил олувчилар ва илмий фаолиятни эндигина бошлаган ёш олимларга илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва илмий мақолаларини халқаро журналларда чоп эттириш бўйича зарурий кўрсатмалар беришдан иборат.
Бугунги марузаларни и.ф.д Ахроров Фарход Бахриддинович ҳамда профессор Правеэн Малла томонидан олиб борилди.



















O'zbekcha
Русский
English



