Work and Travel
ТДИУ Самарқанд филиали ҳамда Германиянинг JD-East компанияси билан тузилган шартномага кўра филиалимизнинг 80 нафар талабалари ёзги таътилда “Working&Travel” дастури бўйича Германия давлатига малакавий амалиёт ўтиши режалаштирилган. Дастурга қизиқиш билдирган талабаларимиз саралаш суҳбати ва ҳужжатлаштириш жараёнларидан муваффақиятли ўтиб, визаларни қулга киритишди.
Филиалимиз раҳбарияти ушбу ютуқ билан талабаларимизни қутлайди, уларни хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиб, билим ва малакаларини оширишни ҳамда ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш учун ўз ҳиссаларини қўшишни тилаб қолади.



















O'zbekcha
Русский
English