Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг Иқтисодиёт факультетида Миллий спорт ўйинлари ташкил этилди.
2025-йил 28-апрель куни Иқтисодиёт факультетида талабаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш ва соғлом турмуш тарзини ривожлантириш мақсадида Миллий спорт ўйинлари ўтказилди. Тадбирда талабалар ўзаро кураш, арқон тортиш , хўроз жанги,беш тош каби миллий спорт турларида беллашдилар.
Мазкур тадбир ёшлар орасида миллий спортга қизиқишни ошириш ва соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилди.
ТДИУ Самарқанд филиали матбуот хизмати



















O'zbekcha
Русский
English



