ТДИУ Самарқанд филиалида Устоз ва мураббийлар куни кенг нишонланди
1-октябр – Устоз ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали байрам ТДИУ Самарқанд филиалида кенг нишонланди
Бугун, 30-сентябр куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида устоз ва мураббийларимиз шаънига бағишланган катта байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрамни филиал директори, профессор Олим Муртазаев очиб берди. Ўз табрик сўзида у фидойи устозларни қутлуғ сана билан самимий муборакбод этар экан, уларнинг таълим тараққиётидаги ўрни, ёш авлодни тарбиялашдаги улкан хизматлари ва маънавиятни юксалтиришдаги ҳиссаси ҳақида алоҳида тўхталди. Директор устозларни доимо билим ва маърифат тарқатишда, жамият келажагини бунёд этишда асосий куч деб таъкидлади.
Тадбир давомида филиал талабалари турли тилларда самимий шеърлар ўқиб, устозларига бўлган чексиз ҳурмат ва эҳтиромларини ифода этдилар. Шунингдек, “Ёшлар ва ТФОК” жамоасининг рақс ва куй-қўшиқлари байрамга янада кўрк бағишлади.
Тадбирнинг энг ҳаяжонли қисми якун қисмида бўлди. Филиал директори профессор Олим Муртазаев фидойи устозларга фахрий ёрлиқлар топшириб, уларнинг машаққатли меҳнатини эътироф этди. Касаба уюшмаси томонидан ҳам устозларга эсдалик совғалари тақдим этилди.
Байрам самимий тилаклар, эзгу сўзлар ва меҳрга тўла табассумлар ила якунланди. Тадбир иштирокчилари қалбида унутилмас таассурот қолдирди.



















O'zbekcha
Русский
English