ТДИУ Самарқанд филиалида “Миллий либослар куни” нишонланди.
2025-йил 25-апрель куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Иқтисодиёт факультетида “Миллий либослар куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда факультетнинг таълим-тарбия маслаҳатчилари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар фаол иштирок этишди.
Тадбирнинг асосий мақсади — миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини янада кучайтириш ва миллий маданиятимизга бўлган ҳурматни оширишдан иборат бўлди. Иштирокчилар атлас, адрас, беқасам каби миллий матолардан тикилган либосларда қатнашиб, ўзбек халқининг бой маданий меросини намойиш этдилар.
Бундай тадбирлар ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
ТДИУ Самарқанд филиали матбуот хизмати



















O'zbekcha
Русский
English



