ТДИУ Самарқанд филиалида китобхонлик тадбири давом этмоқда

21-июль куни ТДИУ Самарқанд филиалида психолог Н.Атабаева ташаббуси билан навбатдаги китобхонлик тадбири бўлиб ўтди. Ушбу учрашувнинг асосий мақсади — талабалар ўртасида мутолаа маданиятини ривожлантириш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш ҳамда бадиий адабиёт орқали маънавий етукликка эришишдан иборат.
Тадбир давомида талабалар ўзлари яқинда ўқиган асарлар ҳақида батафсил фикр алмашишди, севимли қаҳрамонларининг характери ҳақида баҳс юритишди ва муаллифларнинг асарлардаги ғояларини биргаликда таҳлил қилишди. Бу жараён талабаларнинг нафаќат нутқ маданиятини, балки мантиқий ва танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантирди.
Психолог Н.Атабаева эса китоб мутолаасининг руҳий барқарорлик, тафаккур кенглиги ва ижобий дунёқараш шаклланишидаги аҳамияти ҳақида атрофлича тўхталди. Унга кўра, китоб ўқиш инсонни маънавий жиҳатдан бойитади, мустақил фикрлашни ривожлантиради ва ҳаётга янгича нигоҳ билан қараш имконини беради.
Бундай тадбирлар филиалда анъанавий тус олиб, мунтазам ташкил этиб келинмоқда. Улар талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, ижодий изланишга рағбатлантириш ва илмий ҳамда бадиий билимларни уйғунлаштиришга хизмат қилмоқда.



















O'zbekcha
Русский
English