ТДИУ Самарқанд филиалида дуал таълим амалиётлари давом этмоқда
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида дуал таълим тизими асосида “Рақамли иқтисодиёт” йўналиши талабалари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларида амалиёт ўтамоқда.
Ушбу амалиётлар талабаларнинг ўқув жараёнида олган назарий билимларини реал иш муҳитида мустаҳкамлаш, рақамли технологиялар, ахборот тизимлари ҳамда иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш бўйича амалий кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Амалиёт давомида ишларнинг амалиёт дастури ва календар режага мувофиқлиги, топшириқларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, назарий билимларнинг амалиётда қўлланилиши доимий назоратга олинмоқда.
Шу билан бирга, талабаларнинг амалиёт кундаликларини юритиш тартиби, амалиёт ўтаётган ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари ҳам ўрганилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилмоқда.
Дуал таълим тизими замонавий меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган малакали кадрлар тайёрлашда муҳим ўрин тутади.



















O'zbekcha
Русский
English


