ТДИУ Самарқанд филиалида “Антикоррупция билимдони” ғолиблари аниқланди
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида коррупцияга қарши кураш маданиятини шакллантириш, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва фаол фуқаролик позициясини ривожлантиришга қаратилган “Антикоррупция билимдони” интеллектуал танлови юқори даражада ўтказилди.
Танлов иштирокчилари коррупциянинг моҳияти, унга қарши кураш механизмлари, қонунчиликдаги янгиликлар ва ҳалоллик тамойилларига оид билим ва маҳоратини намоён этди. Жамоалар таҳлилий фикрлаш, мантиқий хулоса чиқариш ва саҳнавий маҳорат орқали ўз ёндашувларини креатив тарзда тақдим этишди.
Танлов натижаларига кўра:
-
1-ўрин — Иқтисодиёт факультети
-
2-ўрин — Қўшма таълим дастури
-
3-ўрин — Бухгалтерия ва молия факультети
Ушбу тадбир ёшларнинг ҳалоллик маданиятини мустаҳкамлашга, ҳуқуқий онгини оширишга ва коррупцияга қарши кураш бўйича билимларини бойитишга хизмат қилди.






















O'zbekcha
Русский
English