ТДИУ Самарқанд филиали Кенгашининг 4-сон йиғилиши кун тартиби эълон қилинди
2025 йил 29 ноябр куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида Кенгашнинг навбатдаги 4-сон йиғилиши бўлиб ўтади. Унда бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Йиғилишда аввало филиалда Президент қарорлари, вазирлик буйруқлари ижроси ҳамда ижро интизомининг таъминланиши бўйича батафсил ахборот тақдим этилади. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизими ва уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши ҳам муҳокама қилинади.
Кун тартибидаги иккинчи масала — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллигини муносиб нишонлашга тайёргарлик жараёнларига бағишланади. Бу доирада филиалда ўтказиладиган тадбирлар, маънавий-маърифий учрашувлар, очиқ дарслар ва тарғибот ишлари юзасидан ахборот берилади.
Учинчи масалада эса филиалда юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илмий салоҳиятни ошириш ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг ижро ҳолати кўриб чиқилади. Хусусан, илмий лойиҳалар, малака ошириш дастурлари, ёш тадқиқотчиларни рағбатлантириш каби йўналишлар алоҳида кўриб чиқилади.



















O'zbekcha
Русский
English