ТДИУ масъул ходимлари Самарқанд филиалида.
Жорий йилнинг 14-май куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025-йил 25-апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2025-йил 21-апрелдаги ПФ-71-сон Фармони ва “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2025-йил 21-апрелдаги ПҚ-147-сон қарори ижросини таъминлаш тўғрисида, 147-сонли буйруғида келтирилган вазифаларни муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида ТДИУ Ҳудудий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Акрам Эшназаров университет ва филиал ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро рейтинглар, таълим сифати, илмий-услубий ҳамкорлик ва ўқув адабиётлари билан таъминлаш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шу билан қаторда филиал Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат ишлари бўйича дерикторнинг биринчи ўринбосари Х.И.Турдибеков томонидан ҳам филиал томонидан юқорида келтирилган масалалар хусусан, филиалдаги ташкилий ҳамда ҳамкорликга оид келишувлар ҳақида сўз борди.
Шунингдек ТДИУ Комплаенс-назорат бўлими бошлиғи Мурод Каримов коррупциянинг салбий оқибатлари ва унинг олдини олишда университет ҳамда филиал ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида маълумот берди. Филиал “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Ахмедов Алам Аскарович ҳам “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ҳам алоҳида тўхталиб ўтиб, кадрларни ишга олиш, коррупциясиз таълим олиш масалалари ҳақида тўхталиб ўтди.
Ўтказилган тадбир давомида таълим муассасаларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, ёшларни тарбиялашда ҳалоллик ғояларини сингдириш, бу борада профилактик тадбирларни янада кўпайтириш мавзусида сўз борди ва масъулларга керакли вазифалар юклатилди.



















O'zbekcha
Русский
English