Таълим Форуми
2025-йил 15–16 май кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон–Буюк Британия Таълим Форуми доирасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали директор ўринбосари, иқтисод фанлари доктори, профессор Фарҳод Aҳроров Ўзбекистон олий таълим соҳаси вакилларидан иборат расмий делегация таркибида иштирок етди.
Форум Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Бритиш Cоунcил, Ўзбекистоннинг Лондондаги елчихонаси, Лондон Жанубий Банк университети (ЛСБУ), Вестминстер университети, Тошкентдаги Вестминстер халқаро университети ва ТЕAМ университети ҳамкорлигида ташкил етилди.
Мазкур Форум “Барқарор ҳамкорликларни ривожлантириш: инклюзив университетлар ва саноат билан интеграция” мавзусига бағишланиб, олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, университет-автономияси, сифатни таъминлаш тизимлари, саноат билан ҳамкорлик, дуаллик, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инклюзив таълим ҳамда халқаро қўшма дастурларни кенгайтириш каби устувор йўналишларга еътибор қаратди.
Фарҳод Aҳроров Вестминстер университетида бўлиб ўтган “Олий таълимда бошқарув ва сифатни таъминлаш: тажриба ва истиқболлар” мавзусидаги сессияда маъруза билан қатнашиб, ТДИУ Самарқанд филиалида амалга оширилаётган бошқарув ислоҳотлари, сифат кафолати тизими ва халқаро ҳамкорлик тажрибасини тақдим етди. У, шунингдек, университетларда узлуксиз такомиллаштириш маданиятини шакллантиришда профессионаллик, фикр алмашинуви ва ташқи баҳолаш тизимларининг аҳамияти юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди.
Форум доирасида, шунингдек, бир қатор йетакчи олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш, халқаро талабаларни жалб етиш, ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш ва ёзги мактаблар ташкил етиш каби масалаларда амалий музокаралар олиб борилди.
ТДИУ Самарқанд филиали ушбу Форумда иштирок етган ҳолда, олий таълим тизимида халқаро стандартлар асосидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, таълим сифатини ошириш ва барқарор ривожланишни таъминлаш йўлидаги фаолиятини янада кенгайтирмоқда.



















O'zbekcha
Русский
English