Талабаларга грантларни тақдим этиш ва қайта тақсимлаш учун аризаларни қабул қилиш бошланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 10-мартдаги “Олий таълим ташкилотларида талабаларга грантларни тақдим этиш ва қайта тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарорига асосан (https://www.lex.uz/uz/docs/-7429154) давлат грантларини қайта тақсимлаш тартиби белгиланган.
Таълим гранти танловида 2024/2025 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган биринчи курс талабалари иштирок этиши мумкин.
Таълим грантига талабгорлар https://forms.gle/18mqRYERn3XwhAWB9 ушбу ҳавола орқали ариза топширишлари лозим.
Таълим грантига талабгорлардан жорий ўқув йилида ўзлаштириш бўйича ГПА кўрсаткичи 3,5 ва ундан юқори бўлиши талаб этилади.
Онлайн рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 20-июлгача (шу куни ҳам) давом этади.
Рўйхатдан ўтмаган ёки 20-июлдан кейин мурожаат қилган, шунингдек, ижтимоий-рағбатлантирувчи грант соҳиби бўлган талабалар таълим гранти танловида иштирок эта олмайди.
2025/2026 ўқув йилида ТДИУ Самарқанд филиалида бакалавриатининг давлат гранти асосидаги кундузги таълим шакли бўйича қайта тақсимлаш параметрлари
Саволлар ёки рўйхатдан ўтишда муаммолар бўлса Регистратор офисига мурожаат қилишингиз мумкин.



















O'zbekcha
Русский
English