Талабалар спорт майдонида – соғлом рақобат ва дўстлик руҳи!
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва спортга қизиқишини ошириш мақсадида “5 ташаббус” лойиҳаси доирасида Иқтисодиёт факультети талабалари ўртасида футбол ва стритбол мусобақалари ташкил этилди.
Мусобақалар давомида талабалар ўз жисмоний салоҳиятини намоён этиш билан бирга, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини яратишди. Ушбу тадбир нафақат спорт беллашуви, балки талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда соғлом рақобат орқали уларни янада бирлаштиришга хизмат қилди.






















O'zbekcha
Русский
English