“TalabaExpo – 2025”: Битирувчилар учун янги имкониятлар эшиги очилди!
Самарқанд шаҳрида олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигига кўмаклашиш, уларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш ва ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида “TalabaExpo – 2025” касб кўргазмаси ўз фаолиятини бошлади.
Тантанали очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Ҳусан Тўхтаев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги департаменти бошлиғи Абдували Холиқов, “Келажакка қадам” маркази директори Элмурод Ҳошимов, ҳамда Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродовлар иштирок этиб, тадбирни очиб беришди.
Кўргазма доирасида турли ташкилотлар, тижорат банклари, хусусий корхоналар ва таълим муассасалари ўз стендлари билан қатнашиб, талабалар ҳамда битирувчиларга мавжуд бўш иш ўринлари, амалиёт дастурлари, стартап лойиҳалар ва грант имкониятлари ҳақида атрофлича маълумот беришди.
Тадбир доирасида ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш бўйича “Келажакка қадам” марказининг ташаббуслари ҳам тақдим этилди.
Бу кўргазма ёшлар учун наfaqat иш топиш имконияти, балки ўз салоҳиятини намоён этиш ва келажак касбини танлаш майдони бўлиб хизмат қилмоқда.






















O'zbekcha
Русский
English