Стартап ғоя танлови – “Энг яхши креатив ғоя” республика танловининг 1-босқичи
Стартап ғоя танлови
“Энг яхши креатив ғоя” республика танловининг 1-босқичи Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti Samarqand filialiда бўлиб ўтишини мамнуният билан эълон қиламиз.
Мазкур танлов иқтидорли ва ташаббускор талабаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг инновацион фикр ва стартап ташаббусларини рўёбга чиқариш, шунингдек, амалий ва иқтисодий самарадор лойиҳаларни аниқлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Имкониятлар:
Энг яхши креатив ғоя танловининг 3 та ғолиби мукофотлар билан тақдирланади ва Республика босқичига йўлланма олади (барча харажатлар Филиал томонидан қопланади). Республика босқичида ғолиб деб топилган ғоя муаллифига лойиҳа-гранти ажратилади.
Қатнаша олади:
Бакалавр ва магистратура талабалари
Муҳим саналар:
Лойиҳани топшириш муддати: 4-апрел, 2026-йил
Лойиҳаларни кўриб чиқиш: 10-апрел, 2026-йил
Республика босқичи: 2026-йил май ойи
Аризаларни қабул қилувчи:
Жонибек Бўрибойев (+998946423002)
Хушнуд Казаков (Telegram: +998906016550)
Танловда қатнашиш учун ариза бу ерда:



















O'zbekcha
Русский
English