SCOPUS базасидаги Q2 даражадаги журналда мақола нашр этилди
Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедраси доценти Уткир Нематович Кулжанов томонидан олиб борилган чуқур ва тизимли илмий-тадқиқот ишлари ўз самарасини берди. Олимнинг илмий мақоласи SCOPUS илмий-техник маълумотлар базасига индексланган, халқаро миқёсда нуфузли ҳисобланган Q2 даражадаги журналда муваффақиятли нашр этилди.
Ушбу ютуқ муаллифнинг юксак илмий салоҳияти, изланишларининг долзарблиги ҳамда халқаро даражада эътироф этилганини яққол намоён этади. Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали жамоаси олимни ушбу муҳим ютуқ билан самимий табриклаб, келгусида янада юксак илмий натижаларга эришишига ишонч билдиради. Илмий фаолиятида бардавомлик ва янги муваффақиятлар тилаймиз.




















O'zbekcha
Русский
English