Расмий мурожаат: Ёшлар – Янги Ўзбекистон таянчи

РАСМИЙ МУРОЖААТ
Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, азиз талабалар ва филиалимиз жамоаси!
Жорий йил 24-февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Shavkat Mirziyoyev томонидан Кўксарой қароргоҳида 60 мингдан ортиқ ёшлар билан ўтказилган очиқ ва самимий мулоқот мамлакатимиз тараққиётида муҳим босқич бўлди. Мазкур учрашувда ёшлар сиёсатини янги сифат даражасига олиб чиқиш, уларнинг ташаббусларини тизимли қўллаб-қувватлаш ҳамда замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун кенг имкониятлар яратиш бўйича устувор вазифалар белгиланди.
Давлатимиз раҳбари томонидан қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди:
-
ёшлар тадбиркорлигини кенгайтириш ва стартап лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш;
-
инновацион ташаббусларни рағбатлантириш;
-
хорижий тиллар ва рақамли касбларни чуқур ўрганиш;
-
волонтёрлик ҳаракатини ривожлантириш;
-
талабалар бандлигини таъминлаш ва уларнинг амалий тажрибасини ошириш.
Ҳафтанинг ҳар пайшанба кунининг “Ёшлар куни” деб эълон қилиниши давлат идоралари раҳбарларининг ёшлар билан бевосита мулоқотини кучайтиришга хизмат қилади. Бу эса очиқлик, масъулият ва натижадорлик тамойилларини янада мустаҳкамлайди.
Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti Samarqand filiali жамоаси сифатида биз ушбу вазифаларни амалга оширишда ўзимизни бевосита масъул деб биламиз.
Биз рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари соҳасининг замонавий, рақобатбардош мутахассисларини тайёрлаймиз.
Шу боис таълим сифатини ошириш ва сунъий интеллект технологияларини чуқур ўқитиш, назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда талабалар стартапларини қўллаб-қувватлаш асосий устувор вазифамиздир.
Филиалда “President Tech Award”, фрилансинг ва онлайн бизнес курслари, IT Park билан ҳамкорликдаги амалиёт дастурлари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Эндиликда Президентимиз ташаббуслари асосида ушбу йўналишларни янада кенгайтириб, ҳар бир талабамизнинг камида битта реал лойиҳа ёки амалий иш тажрибасига эга бўлишини таъминлашни мақсад қилганмиз.
Ҳурматли жамоа аъзолари!
Ҳар бир илғор ғоя, ҳар бир инновацион таклиф биз учун қадрлидир. Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан филиалимизни нафақат минтақада, балки республика миқёсида ахборот технологиялари ва рақамли таълимнинг етакчи марказига айлантириш йўлида изчил ҳаракат қиламиз.
Ёшлар – Янги Ўзбекистоннинг таянчи ва келажагидир.



















O'zbekcha
Русский
English