Профессор Олим Муртазаевнинг Мустақиллик байрами табриги
ТДИУ Самарқанд филиали директори, профессор Олим Муртазаевнинг Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан табриги
Азиз ҳамкасблар, қадрли талабалар ва ҳурматли ҳамюртлар!
Сизларни мамлакатимизнинг энг улуғ ва энг азиз айёми — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ўтган йил ҳаммамиз учун синовли, мураккаб давр бўлди. Шундай бўлса-да, биз биргаликда барча қийинчиликларни енгиб, ўзаро қўллаб-қувватлаб, филиалимизнинг ривожланишида янги марраларни забт эта олдик. Бугун фахр билан айтишим мумкинки, бу ютуқларимизнинг барчаси сиз — fidоий профессор-ўқитувчиларимиз меҳнати, талабаларимиз интилиши, ходимларимизнинг масъулияти ва бутун жамоамизнинг бирдамлиги самарасидир.
Бизнинг филиалимиз ёш бўлишига қарамай, қисқа вақт ичида салмоқли ютуқларга эришди. Бу эса, аввало, жамоамиздаги меҳр-оқибат, бир-бирига суяниши, ҳамжиҳатлик ва fidойиликнинг ёрқин исботидир.
Азиз талабалар! Сиз — бизнинг келажагимиз, орзу ва ишончимизсиз. Янги ўқув йилни янги куч-ғайрат, катта мақсад ва орзулар билан бошлашингизни тилайман. Сизнинг илмга чанқоқлигингиз ва изланишингиз филиалимизнинг энг катта бойлигидир.
Ҳурматли устозлар ва ҳамкасблар! Сизларнинг fidокорона меҳнатингиз туфайли филиалимиз нуфузи тобора юксалиб бормоқда. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оила бахти ва касбий фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Янги ўқув йили бизга янгидан-янги имкониятлар очсин. Бир-биримизни қўллаб, елкама-елка бериб, мустақил Ўзбекистон ravнақи учун, филиалимиз тараққиёти учун fidокорона меҳнат қилайлик. Ишончим комилки, бизнинг жамоамиз бундан ҳам кўпроқ ютуқларга эришади.
Юртимиз тинч, истиқлолимиз боқий бўлсин!
Байрамингиз муборак, азиз дўстлар!
Ҳурмат билан,
Профессор Олим Муртазаев
ТДИУ Самарқанд филиали директори



















O'zbekcha
Русский
English