Ўзбекистон ва Латвия Ректорларининг Биринчи Форуми – олий таълимда янги ҳамкорлик уфқлари
Ўзбекистон – Латвия олий таълим муассасалари Ректорларининг Биринчи Форуми
2025-йил 4-сентябр куни Рига шаҳридаги “Дом Черноголових” тантаналар саройида тарихий аҳамиятга эга Ўзбекистон ва Латвия олий таълим муассасалари раҳбарларининг Биринчи Ректорлар Форуми бўлиб ўтди.
Форумнинг очилиш маросимида Латвия Таълим ва фан вазири Дасе Мелбарде, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қонгратбай Шарипов, Ўзбекистон Республикасининг Латвия Республикасидаги элчиси Тимур Рахманов ва Латвия Ректорлар Ассоциацияси президенти Арвидс Баршевскис нутқ сўзладилар.
Сессияларда университетларнинг барқарор ривожланиши, инновациялар, технологиялар ва рақамли трансформация масалалари кенг муҳокама қилинди.
ТДИУ Самарқанд филиали директори ўринбосари, проф. Фарход Ахроров ўз маърузасида филиалда халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар, Латвия университетлари билан қўшма дастурлар, талабалар алмашинуви ва илмий лойиҳаларни ривожлантириш ташаббуслари ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, форумда филиалнинг қўшма таълим дастурлари координатори Шерзод Юлдашев ҳам иштирок этмоқда.
“Олий таълим муассасалари ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик наfaqat академик алмашинувни кенгайтиради, балки ёшларимизни глобал меҳнат бозорига тайёрлаш ва ҳудудларни инновацион ривожланишга йўналтириш имконини беради.”
Форум доирасида икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида бир қатор ҳамкорлик шартномалари имзоланди.




















O'zbekcha
Русский
English