Ўзбекистон ва Латвия олий таълим муассасалари ҳамкорлиги янги босқичда
Ўзбекистон ва Латвия олий таълим муассасалари ҳамкорлиги янги босқичда
Ўзбекистон олий таълими халқаро миқёсда ҳамкорликни кенгайтиришда изчил қадам ташламоқда. Шу мақсадда, Рига шаҳрида ўтказилган I-Халқаро Форум доирасида Ўзбекистон ва Латвия олий таълим муассасалари раҳбарлари ўзаро тажриба алмашдилар.
🇱🇻 Делегация Рига марказида joyлашган, dunyoning eng nufuzli TOP-1000 talik олий таълим муассасалари рўйхатига кирувчи Латвия Университети фаолияти билан яқиндан танишди. Университетнинг илмий ишлар бўйича проректори, профессор Гунтарс Китенбергс Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қонғратбай Шарипов бошчилигидаги ректорлар ва олий таълим муассасалари раҳбарларига:
• замонавий кампуслар,
• илғор лабораториялар,
• халқаро таълим дастурлари ва мутахассислик йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Учрашув якунида Латвия Университети ҳамда Ўзбекистондаги бир қатор университетлар ўртасида илмий-тадқиқот фаолияти, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинув дастурларини ривожлантириш, қўшма лойиҳалар ташкил этиш юзасидан келишувларга эришилди.
Шунингдек, форум иштирокчилари Ригадаги Транспорт ва телекоммуникация институтига ҳам ташриф буюришди. Институт ректори, профессор Жирус Канелс меҳмонларни кутиб олиб, транспорт тизими, рақамли телекоммуникация ва муҳандислик йўналишларида яратилган имкониятлар, халқаро талабалик муҳити билан таништирди.
Мазкур нуфузли тадбирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали номидан ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ф. Аҳроров ҳамда Қўшма таълим дастурлари координатори Ш. Юлдашев фаол иштирок этиб, Латвия ҳамкасблари билан қўшма лойиҳалар юзасидан муҳокамалар олиб бордилар.
Ушбу форум Ўзбекистон олий таълим тизимини халқаро майдонга янада фаол интеграция қилиш, хорижий тажрибаларни мамлакатимиз таълим муҳитига татбиқ этиш ва талабалар учун кенг имкониятлар яратишда муҳим қадамлардан бири бўлди.






















O'zbekcha
Русский
English