“Муқаддима” Муҳокамаси — Илм ва Тафаккур Учрашган Маскан
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида Бухгалтерия ва молия факультети ташаббуси билан буюк мутафаккир Ибн Халдуннинг “Муқаддима” асарига бағишланган кенг қамровли илмий-муҳокама тадбири юқори савияда ўтказилди. Ушбу тадбир талабаларнинг тарихий меросга бўлган қизиқиши, таҳлил қобилияти ва мустақил фикрлаш кўникмасини янада ривожлантиришга қаратилди.
Тадбир давомида “Муқаддима” асарининг энг муҳим илмий ғоялари, жамият ривожи, давлат бошқаруви, иқтисодий жараёнлар ва цивилизация тараққиёти ҳақидаги қарашлари атрофлича муҳокама қилинди. Талабалар асарнинг бугунги кун билан боғлиқ жихатларини ўрганиб, унинг замонавий иқтисодий жараёнларга таъсири ҳақида фикр юритдилар.
Муҳокама жараёни қизғин баҳс-мунозаралар, савол-жавоблар, гуруҳли таҳлил ва турли қарашларни таққослаш орқали амалга оширилди. Бу тадбир ёшлар учун ҳақиқий интеллектуал муҳит, янги ғоялар майдонига айланди.
Тадбир якунида фаол иштирок этган талабалар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бу эса уларнинг келгусидаги илмий изланиш ва билимга интилишини қўллаб-қувватловчи муҳим рағбат бўлди.



















O'zbekcha
Русский
English