Молиявий саводхонлик бўйича фан олимпиадаси – саралаш босқичи эълон қилинди
Шу муносабат билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида олимпиаданинг биринчи (саралаш) босқичи ташкил этилади. Олимпиада қуйидаги фанлар бўйича ўтказилади: умумий иқтисодиёт назарияси, молия, солиқ, банк иши, иқтисодий статистика ва маълумотлар таҳлили.
Олимпиаданинг асосий мақсади талабалар ўртасида иқтисодий ва молиявий саводхонликни ошириш, иқтидорли ва билимли талабаларни аниқлаш ҳамда уларнинг назарий билимларини амалиётда қўллаш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.
Ҳар бир фан бўйича энг юқори натижани кўрсатган талабалар ва уларнинг илмий раҳбарлари I, II ва III даражали дипломлар билан тақдирланади ҳамда Низомда белгиланган тартибда моддий рағбатлантирилади. Шунингдек, ғолиблар олимпиаданинг республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.
Олимпиадада иштирок этиш учун аризалар 23 мартга қадар қабул қилинади. Масъул шахс: Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Ж. Бўрибойев, телефон: +998 94 642 30 02. Барча қизиқувчи ва иқтидорли талабалар олимпиадада фаол иштирок этишга таклиф этилади.



















O'zbekcha
Русский
English