Молия, пул муомаласи ва кредит ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари доктори (ДСc) илмий даражаси
Ташкент Интернатионал Университй ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.22/29.12.2023.I.175.01 рақамли Илмий кенгашида
ТОШКEНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВEРСИТEТИ САМАРҚАНД ФИЛИАЛИ ДОЦЕНТИ АХРОРОВ ЗАРИФ ОРИПОВИЧ
08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги бўйича “Фойдани солиққа тортиш методологиясини такомиллаштириш” мавзусида докторлик (дсc) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Ҳурматли Зариф Орипович!
ТДИУ Самарқанд филиали жамоаси Сизни Молия, пул муомаласи ва кредит ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари доктори (ДСc) илмий даражасини қўлга киритганингиз билан чин дилдан табриклайди.
Бу улкан ютуқ Сизнинг меҳнатсеварлик, фидойилик ва чуқур илмга бўлган эътибор ва садоқатингизнинг натижасидир. Сизнинг иқтисодий билимларингиз, айниқса молия ва кредит тизимларини ривожлантиришга қўшган ҳиссангиз, бизни илҳомлантиради ва янги ғоялар учун йўл очади.
Ишончимиз комилки, Сизнинг ютуқларингиз ва янги кашфиётларингиз келгусида иқтисодиётнинг ривожланишига сезиларли ҳисса қўшади. Ҳар бир ғоянгиз муваффақиятли лойиҳаларга айлансин, меҳнатингиз сизга янги имкониятлар ва юксак марраларни келтирсин.



















O'zbekcha
Русский
English