“Маркетинг тамойиллари” фанидан сайёр машғулот ўтказилди!
“Маркетинг тамойиллари” фанидан сайёр машғулот ўтказилди
2025-йил 9-октябр куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали “Яшил иқтисодиёт ва барқарор бизнес” кафедраси доценти, PhD Аҳтамова Моҳигул Эркиновна томонидан Oxford International School таълим муассасасида “Маркетинг тамойиллари” фанидан “Бозорни сегментлаш ва маҳсулотни бозорда жойлаштириш” мавзусида сайёр машғулот ўтказилди.
Машғулот давомида талабаларга бозорни сегментлашнинг моҳияти, истеъмолчилар эҳтиёжларини таҳлил қилиш ва маҳсулотни тўғри позициялаш орқали самарали маркетинг стратегияларини шакллантириш бўйича амалий билимлар берилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида таълим тизими муҳим ўрин тутади. Мамлакатимизда таълим муассасалари таълим босқичлари, турлари, типлари ва мулк шакллари бўйича сегментлаштирилади.
Инновацион ўқитиш методларидан фойдаланиш талабаларнинг касбий тайёргарлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Чунки бўлажак мутахассислар ўз фаолиятида инновацион технологиялардан самарали фойдалана олишлари зарур.
Сайёр машғулот натижасида талабаларда янги билим ва кўникмалар шаклланди, уларнинг ижодий фикрлаш қобилиятлари ривожланди. Ушбу дарс талабаларнинг фаол ҳаётий позициясини шакллантириш ва ижодкорлик салоҳиятини оширишга хизмат қилди.






















O'zbekcha
Русский
English