Малака ошириш дастури
Айни кунларда ТДИУ Самарқанд филиали "Ўзбек тили ва хорижий тиллар" кафедраси немис тили ўқитувчилари Б. Мирсанов ва Н.Мавлянова Германиянинг Weihenstephan-Triesdorf амалий фанлар университетида малака ошириш дастурида иштирок этмоқдалар.
Ушбу стажировка Erasmus+ дастури доирасида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади — хорижий тажрибани ўрганиш, инновацион таълим методларини амалиётда қўллаш ва халқаро академик ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат. Машғулотлар давомида ўқитувчилар замонавий дарс методикаси, фанлараро интеграция ва немис тилини чет тили сифатида ўқитишнинг илғор услублари билан танишмоқдалар.
Бу каби малака ошириш дастурлари нафақат ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятини оширади, балки филиалимизда таълим сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.



















O'zbekcha
Русский
English