“Лидер қизлар” ва “Қизларжонлар” клуби аъзолари Бухорода!
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали хотин-қизлар масалалари бўйича раислари, шунингдек “Лидер қизлар” ва “Қизларжонлар” клуби аъзолари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган кенг кўламли кўргазмада фаол иштирок этдилар.
Кўргазма жараёнида қизлар ўзларининг иқтидорлари, креатив ғоялари ва етакчилик қобилиятларини намоён этдилар. Улар турли йўналишлардаги ютуқлари, ижодий ишлари ва инновацион лойиҳалари билан ташриф буюрувчиларда катта таассурот қолдирдилар.
Бундай ташрифлар ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, уларда ижтимоий фаоллик ва ташаббускорликни ошириш ҳамда етакчилик салоҳиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Фаол, изланувчан ва илҳомли қизлар — бизнинг фахримиз, келажагимиз таянчидир.






















O'zbekcha
Русский
English