“Коррупцияга қарши кураш” мавзусида ижодий расмлар танлови!
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида коррупцияга қарши курашиш ғоясини тарғиб қилишга қаратилган ижодий расмлар танлови ўтказилмоқда. Танловнинг мақсади — талабалар онгида ҳалоллик, адолат, масъулият ва шаффофлик каби yuksak қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда коррупциянинг жамиятга етказадиган салбий оқибатлари ҳақида тўғри тушунча шакллантириш.
Танловнинг мазмуни:
Талабалар ўз ижодий ишлари орқали коррупцияга бўлган муносабатини, пок ва адолатли жамият тўғрисидаги қарашларини санъат бўйича ифода этадилар. Ҳар бир асар — жамиятда соф муҳит яратишга қўшилган муҳим ҳиссадир.
Натижалар:
Энг таъсирли ва мазмунли ишланмалар сараланиб, ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Ҳалоллик — энг катта бойлик!
Келинг, санъат орқали коррупциясиз жамият ғоясини биргаликда тарғиб қилайлик.




















O'zbekcha
Русский
English