“Келажакка қадам” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида “Иқтисодиёт” факультети битирувчи босқич талабалари учун “Ўзмиллийбанк” АЖ вакили Шермўҳаммад Ғаниев иштирокида “Келажакка қадам” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ўтказилди.
Лойиҳа ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш ва ташаббускор талабаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда меҳнат бозорига муваффақиятли интеграция қилишга қаратилган.
Семинар давомида талабаларга имтиёзли кредитлардан фойдаланиш имкониятлари, бизнес ғояларни молиялаштириш, стартап лойиҳаларни амалга ошириш, амалиёт ва ишга жойлашиш жараёнлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Филиалда фаолият юритаётган “Келажакка қадам” маркази талабаларнинг касбий ўсиши, инновацион ғояларни рўёбга чиқариш ва келажакда муносиб иш жойига эга бўлишларига кенг йўл очиб бермоқда.






















O'zbekcha
Русский
English