Иқтисодиёт факультетида “Энг фаол йил талабаси” танловининг факультет босқичи якуни эълон қилинди
ТДИУ Самарқанд филиалида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг топшириғи ҳамда Филиал директорининг 79-У сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт факультетида “Энг фаол йил талабаси” танловининг факультет босқичи ўтказилди.
Танловнинг мақсади – талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал салоҳияти, ташаббускорлиги ва лидерлик қобилиятларини ривожлантириш, шунингдек, талаба нуфузини оширишдан иборат.
Танлов Низомда белгиланган мезонлар асосида баҳоланди ва 9 нафар иқтидорли талабалар иштирок этди. Танлов қуйидаги йўналишларда ташкил этилди: ихтирочи-инноватор, иқтидорли талаба, спортчи, тарғиботчи, мутахассислиги бўйича билимдон ва ижодкор талаба.
Факультет босқичи натижаларига кўра, қуйидаги талабалар филиал босқичига тавсия этилди:
-
“Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси” – Абдубоқиев Ҳожиакбар Абдумалик ўғли (4-босқич)
-
“Йилнинг энг фаол иқтидорли талабаси” – Муқимов Абдужалил Дилмурод ўғли (2-босқич)
-
“Йилнинг энг фаол спортчи талабаси” – Маткаримов Мамуржон Жўрабек ўғли (2-босқич), Облақулова Гулсанам Мустафо қизи (2-босқич)
-
“Йилнинг энг фаол тарғиботчи талабаси” – Жамолиддинова Нигинабону Баҳодир қизи (2-босқич), Умарова Моҳинур Баҳриддин қизи (3-босқич)
-
“Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси” – Абдурахмонова Севинч Алишер қизи (4-босқич), Рустамова Барчиној Аслиддин қизи (3-босқич)
-
“Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси” – Мамарасулова Нилуфар Мамарасул қизи (2-босқич)
“Йилнинг энг намунавий тадбиркор талабаси” (хотин-қизлар учун) номинацияси бўйича мурожаат келиб тушмади.



















O'zbekcha
Русский
English