Илм-фан муҳитида яшаяпмиз!
SCOPUS CAMP 2025: Илмий нашрларга олиб борувчи стратегик босқич!
2025 йил 18–19 июль кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида ўтказилаётган “SCOPUS CAMP 2025” семинари Ўзбекистон илм-фан соҳасида катта эътибор ва қизиқиш уйғотмоқда. Мазкур илмий-амалий лойиҳа ёш олимлар, докторантлар, магистрантлар ҳамда илмий фаолиятга эндигина қадам қўяётган изланувчилар учун SCOPUS, Web of Science каби нуфузли халқаро базаларда мақола чоп этишнинг реал йўлларини очиб бермоқда.
Тадбир мақсади:
Тадбирнинг бош мақсади — иштирокчиларга SCOPUS индексациясидаги журналларда мақола чоп этиш бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш, мақола тузилмаси, тил нормаси, манбаларни кўрсатиш услуби, таҳририят талаблари ва илмий этикага оид масалаларни тўлиқ ёритишдан иборат.
Муқаддас вазифалар:
-
Илмий мақола ёзишдаги энг сўнгги ёндашувлар билан таништириш;
-
Академик стил ва ёзув маданиятини чуқурлаштириш;
-
Илмий ҳамкорлик имкониятларини ривожлантириш;
-
Муҳаррирлар ва ҳакамлар қарор қабул қилиш мезонларини очиқлаш;
-
Ривожланаётган мамлакат олимларининг халқаро майдонга чиқишини қўллаб-қувватлаш;
Асосий мавзулар:
-
SCOPUS индексацияси: талаблар, мезонлар ва тавсиялар;
-
Академик ёзув: стил, грамматик тозалик, аниқ формулалар;
-
Ситаталар ва библиография: плагиатдан холи ёзув;
-
Review жараёни: ҳакамлик (peer-review) тизими ва унга тайёргарлик;
-
Очиқ фан (Open Science) тамойиллари ва илмий адабиётларга очиқ кириш;
-
Этик тамойиллар: муаллифлик, мувофиқлик, манфаатлар тўқнашуви
Спикерлар ҳақида:
SCOPUS CAMP 2025 халқаро экспертларни бирлаштирди. Иштирокчилар қуйидаги спикерларнинг тажриба ва маслаҳатларидан бевосита баҳраманд бўлишди:
-
Танзил Мултазам (Малайзия) — SCOPUS таҳририят сиёсати бўйича амалий мутахассис
-
Доктор Бусро (Индонезия) — академик ёзув бўйича тренер, халқаро журнал ҳаками
-
Ихвон Ариф — мақола танлаш ва баҳолаш бўйича амалий маслаҳатлар берди
Амалий машғулотлар:
Семинарда қатнашган иштирокчилар ўз мақолаларини баҳолаш, қайта кўриб чиқиш, техник ва услубий жиҳатдан мукаммаллаштириш, “call for paper”ларга жавоб ёзиш, илмий журнал таҳририятлари билан ёзишмалар олиб бориш бўйича кўникмаларни шакллантиришди.
Нетворкинг ва ҳамкорлик:
Тадбир давомида иштирокчилар турли мамлакатлардан келган олимлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг тажрибаси асосида илмий ҳамкорлик бўйича келишувларни муҳокама қилиш имкониятига эга бўлишди.



















O'zbekcha
Русский
English




