II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланганингиз муборак!
Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига биноан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Тешабаев Тўлқин Закирович II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланганы барчамиз учун катта қувончдир.
Мазкур юксак мукофот Тўлқин Закировичнинг Ўзбекистон олий таълими ривожига қўшган улкан ҳиссаси, илмий-ижодий фаолияти, шунингдек, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини халқаро даражада танитиш борасидаги беқиёс хизматларига берилган муносиб эътирофдир.
Биз, Самарқанд филиали жамоаси, ушбу фахрли мукофот билан сизни чин қалбдан табриклаймиз! Сизнинг фидокорона меҳнатингиз ва юксак ташаббусларингиз ҳар биримиз учун намунадир. 🇺🇿
Олим Муртазаев
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали директори




















O'zbekcha
Русский
English