"Энг яхши видеороликлар” танловининг Филиал босқичига старт берилди!
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали коррупсияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими томонидан 9-декабр “Халқаро коррупсияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Энг яхши видеоролик” танлови ўтказилади.
Мазкур танловга видеоролик тақдим этган ҳар бир иштирокчи талабалар ўз материали танланган мавзу бўйича тайёрланганлиги, таълимга оид коррупсион жиноятларни очиб бериш ҳамда унинг оқибатларини олдини олишни тарғиб қилувчи ғояларни акс эттирган бўлиши зарур.
Танловга қўйиладиган талаблар билан юқоридаги инфографикда кўришингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, видеоролик бўйича ижодий ишлар жорий йилнинг 4-декабр кунига қадар коррупсияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими бош мутахассиси Ахмедов Алам Аскаровичга топширилиши сўралади.
ТДИУ Самарқанд филиали матбуот хизмати



















O'zbekcha
Русский
English