Эълон
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида “Стартап ва Креатив ғоялар танлови” учун лойиҳа тайёрлаш семинарларига старт берилди.
Мақсад: Ёшлар стартап ғояларини қўллаб – қувватлаш, молиялаштириш.
Семинарда, ТДИУ Самарқанд филиали ходимлари ва махсус мутахассислар стартап ғояларингизни лойиҳага айлантириш, сўнгра грант танловига топшириш ҳамда амалга оширишингизда амалий ёрдам беради, истиқболли лойиҳалар Филиал ҳисобидан молиялаштиради.
Семинарлар барча талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун очиқ.
Ушбу семинарда сиз лойиҳангизни шакллантирасиз ва яқинда эълон қилинадиган танловга топшириш учун тайёр ҳолатга олиб келасиз, шунингдек, семинар давомида лойиҳангизни филиалда молиялаштириш кўриб чиқилади.
Барча қатнашувчилар қуйидаги ходим билан боғланиб рўйхатдан ўтиши лозим: +99899 599 65 49 Юлдошев Мирзоҳид.
Семинарнинг биринчи куни – 17 январь, 2025 йил. соат 14:30 да А бино 203 - хонада бўлиб ўтади.



















O'zbekcha
Русский
English