Экология ва яшил иқтисодиёт – келажак гарови!
Экология ва яшил иқтисодиёт – келажак гарови!
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида “ЭКОЛОГИЯ ВА ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ” илмий фан клуби ҳамда “Эко волонтёр талабалар” ҳаракати ташаббуси билан навбатдаги семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Семинарни Табиий, ижтимоий ва жисмоний маданият кафедраси ўқитувчиси Э. Хамдамова олиб борди. Унда талабалар экология, яшил иқтисодиёт ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишларида чуқур билимлар олдилар.
Семинар-тренинг давомида иштирокчилар атроф-муҳитни асраш, барқарор ривожланиш, экологик хавфсизлик ҳамда экологик маданиятни шакллантириш масалалари юзасидан қизғин мунозараларда қатнашдилар. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, янги ғоялар билан ўртоқлашдилар.
Бундай тадбирлар нафақат талабаларнинг экологик тафаккурини ривожлантиради, балки уларни амалий лойиҳалар ишлаб чиқиш, экологик ташаббусларни илгари суриш ва яшил келажак учун фаол ҳисса қўшишга ундайди.






















O'zbekcha
Русский
English