“Экофаол талабалар” ташаббуси доирасида плоггинг акцияси ўтказилди
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида 2025-йил 26-ноябрь куни Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ва “Экофаол талабалар” бўлими ташаббуси билан “Эковолонтёр талабалар ҳаракати” томонидан навбатдаги экологик ташаббус — плоггинг акцияси ташкил этилди. Тадбир “Маҳаллий чиқиндилар муаммоси ва экоташаббуслар” мавзуси доирасида ўтказилиб, унинг асосий мақсади атроф-муҳитни тозалаш, чиқинди маданиятини шакллантириш ва ёшлар ўртасида экологик масъулиятни оширишга қаратилди.
Акция давомида волонтёр талабалар филиал ҳудуди ва унга туташ майдонларда пластик, қоғоз, маиший чиқиндиларни йиғиб, уларни саралаш бўйича амалий машғулотлар ўтказдилар. Плоггинг жараёни нафақат ҳудудни тозалаш, балки соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва экологик муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратиш учун самарали восита бўлди.
“Эковолонтёр талабалар ҳаракати” аъзолари экологик маданиятни ривожлантириш, чиқиндиларни камайтириш ва табиатни асяб-авайлаш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориб, иштирокчиларга экоташаббусларнинг аҳамияти юзасидан маълумотлар бердилар. Тадбир якунида акцияда фаол иштирок этган талабалар рағбатлантирилди.























O'zbekcha
Русский
English