Долзарб 90 кун
2025 йил 24 июнь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Бухгалтерия ҳисоби ва молия факультети тютори Б.А. Аблакулов бошчилигида талабалар Самарқанд давлат университети Биология факультети ҳузуридаги Зоология музейига экскурсия уюштиришди.
▪️ Турли ҳайвон турлари ва уларнинг яшаш муҳитини,
▪️ Биологик тузилиши ва эволюцион жараёнларини,
▪️ Ҳар бир экспонат ортидаги илмий тафсилотларни чуқур ўрганишди.
Музей ходимлари томонидан ҳар бир намуна ҳақида қизиқарли ва тушунарли маълумотлар тақдим этилди.
Экскурсиянинг асосий мақсади — талабалар онгида табиатга меҳр, ҳайвонот оламига илмий қизиқиш уйғотиш ҳамда фанлараро билим доирасини кенгайтиришдан иборат бўлди.



















O'zbekcha
Русский
English