Давлат хизматида ёшлар иштироки: очиқ мулоқот ва амалий йўналишлар
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали раҳбар ўринбосари Фозилжон Олимжонович Ахатов, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Акбар Қодиров, Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи мутахассиси Матлаб Ҳазратқулов, шунингдек, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали директори, профессор Олим Муртазаев иштирок этдилар.
Тадбир давомида талаба-йошларга давлат хизматдаги ислоҳотлар, кадрларга қўйилаётган янги талаблар, очиқ танловлар орқали ишга қабул қилиш тизими ҳамда ёш мутахассислар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида атрофлича тушунчалар берилди. Хусусан, “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда ўқиш ва малака ошириш имкониятлари ҳақида ҳам маълумотлар тақдим этилди.
Филиал директори, профессор Олим Муртазаев ўз нутқида бугунги кунда давлат хизматда янги авлод раҳбарларини тайёрлаш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар. Ёшларга ўз устида ишлаш, ташаббускор бўлиш, билим ва малака ошириш орқали келажакда масъулиятли лавозимларни эгаллашлари мумкинлигини таъкидладилар.
Бундай очиқ мулоқотлар ёшлар онгида касбий масъулият, ижтимоий фаоллик ва давлат хизматига бўлган ишончни шакллантиришда, шунингдек, уларни келажакдаги лидер кадрлар сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.



















O'zbekcha
Русский
English



