Барча 3 ва 4-курс талабалари диққатига
ЙПИП томонидан Ўзбекистонда бакалавр талабалари учун ҳақ тўланадиган амалиёт!
Халқаро Таълим бўйича Америка Кенгашлари ЙПИП (Ёунг Профессионал Интерншипс Програм) дастури 105 та ўзбек бакалавриат талабаларини бизнес ва СТЕМ (сcиэнcэ, течнологй, энгинеэринг анд матҳематиcс) йўналишлари бўйича Ўзбекистондаги корхоналарда трансформатив амалиёт ўташини таъминлайди. Иштирокчилар профессионал малака ошириш дастури орқали 21-асрда рақобатбардош кадр бўлиши учун амалий иш тажрибаси ва халқаро бизнес амалиётлари ҳақида кўпроқ тушунчага эга бўладилар.
Ушбу дастур амалиётчилар учун амалиёт тажрибасини максимал даражада ошириш, мазмунли ва ижобий тажриба тақдим этиш учун бизнес мураббийлари ва махсус ажратилган ходимлар каби ички қўллаб-қувватлаш тизимини тақдим этади.
Асосий талаблар:
- Ўзбекистон фуқароси ва резиденти бўлиши
- Бизнес ёки СТЕМ соҳасида ўқиши
- Ўзбекистондаги олий таълимнинг 3- ёки 4-курсида ўқиши
- Инглиз тилини билиши
Бундан ташқари номзодлар ўзлари ҳақида (персонал статемент) ҳамда ЙПИП га топширишдан кўзлаган мақсадлари ва келажакда амалиётдан кутган натижалари ҳақида ҳам эссай ёзишади.
Ариза топширишда номзодларнинг эришган ютуқларини ҳам киргизиш имкониятлари мавжуд.
Номзодлардан актив эмаил почта манзилини киритишлари сўралади, чунки уларга почта орқали боғланилади!
ЙПИП таклиф қилаётган амлиёт йўналишлари:
- Бухгалтерия ҳисоби, аудит ва сертификатлаштириш хизматлари
- Реклама ва маркетинг
- Бизнес ва бизнесни ривожлантириш
- Истеъмол товарлари ва хизматлари
- Таълим ва таълим хизматлари
- Энергия ва энергия хизмати
- Ахборот технологиялари (ИТ)
- Ҳуқуқ ва юридик хизматлар
- ОАВ ва оммавий ахборот воситалари ишлаб чиқариш
- Лойиҳалар бошқаруви
- Тадқиқот ва маслаҳат
- Транспорт ва логистика
Иштирокчилар ўз соҳаларида ва маданиятлараро муҳитда ҳақиқий тажриба орттирадилар, шунингдек, ўз бизнесларида очиқ танлов орқали СТЕМ дастурларини қабул қилишдан олдин касбий фаолиятларини бошлайдилар.
Аризалар 2024-йил 8-декабрга қадар қабул қилинади.
Батафсил маълумот учун: https://ais.americancouncils.org/cgi-bin/WebObjects/AIR.woa/wa/login?brand=ypip



















O'zbekcha
Русский
English