АКАДЕМИК ҚАРЗДОРЛИК.
АКАДЕМИК ҚАРЗДОР (ФАНЛАР ФАРҚИНИ) ҚАЙТА ЎҚИМОҚЧИ БЎЛГАН ТАЛАБАЛАР ДИҚҚАТИГА!
Ўзлаштирилмаган (академик қарздор, фанлар фарқи) фанларни ўз ҳисобига қайта ўқимоқчи бўлган талабалар аризаларини қабул қилиш 2025-йил 28-июлдан 2025-йил 3-августгача (соат 23:59 гача) давом этади.
Ариза юбориш тартиби:
-
HEMIS платформасидан “ҚАЙТА ЎҚИШ” бўлимидаги “АРИЗА ҚАЙТА ЎҚИШ” пунктга кириб қарздор фанлар танлаб ариза юборилади.
-
HEMIS платформасидан ариза юборилгандан сўнг kontrakt.edu.uz сайтида шахсий кабинетга кириб Кредит модул бўлимидаги аризам пунктидан HEMIS платформасида белгиланган қарздор фанлар белгиланган ҳолда ариза юборилади.
Изоҳ: HEMIS платформасидаги ҳамда kontrakt.edu.uz сайтидаги фанлар ўртасида фарқ бўлса ариза қабул қилинмайди.
Кредит-модул бўлимидаги шартнома пунктда 1 иш куни мобайнида шартномалар шакллантирилади.
Академик қарздорлик бўйича шартномаларни олиш ва кредит тўловларини филиал ҳисоб рақамига ўтказиш муддати 2025-йил 28-июлдан 2025-йил 4-августгача (соат 23:59 гача) (шу куни ҳам) амалга оширилиши шарт.
Ёзги семестр қайта ўқиш ва гуруҳларини ташкил этиш 2025-йил 11-августдан 23-августгача дарс жадвали асосида ташкил этилади.
Қўшимча саволлар бўйича:
-
HEMIS платформасидан ариза юбориш масаласи бўйича Регистратор офиси менеджери (А-бино 107-хона Шаҳобиддин Тилавов Тел: 94-471-55-22) га мурожаат қилишингиз мумкин.
-
Kontrakt.edu.uz сайтидан шартномани олиш масаласи бўйича Регистратор офиси менеджери (Б-бино 101-хона Орзубек Фаттоев Тел: 93-347-58-67, Telegram: https://t.me/FattoyevOX) га мурожаат қилишингиз мумкин.
Эслатма: Қайта ўқиш дарс жадвалида бир талаба учун икки фан бир жуфтликка (пара) тўғри келиб қолган тақдирда, талаба битта фандан дарсга қатнашади ҳамда ўша фанни ўзлаштиради.



















O'zbekcha
Русский
English