АКАДЕМИК ҚАРЗДОР (ФАНЛАР ФАРҚИНИ) ҚАЙТА ЎҚИМОҚЧИ БЎЛГАН ТАЛАБАЛАР ДИҚҚАТИГА!
Ўзлаштирилмаган (академик қарздор, фанлар фарқи) фанларни ўз ҳисобидан қайта ўқимоқчи боʻлган талабалар аризаларини қабул қилиш 2025-йил 10-июндан 2025-йил 21-июнгача (соат 23:59 гача) давом этади.
Ариза юбориш тартиби:
ҲЕМИС платформасидан “ҚАЙТА ЎҚИШ” бўлимидаги “АРИЗА ҚАЙТА ЎҚИШ” пунктига кириб қарздор фанлари танланиб ариза юборилади.
ҲЕМИС платформасидан ариза юборилгандан сўнг контракт.эду.уз сайтида шахсий кабинетига кириб Кредит модуль бўлимидаги аризам пунктидан ҲЕМИС платформасида белгиланган қарздор фанларни белгилаган ҳолда ариза юборади.
Изоҳ: ҲЕМИС платформасидаги ҳамда kontrakt.edu.uz сайтидаги фанлар ўртасида фарқлар бўлса ариза қабул қилинмайди.
Кредит-модуль бўлимидаги шартнома пунктида 1 иш куни мобайнида шартномалар шакллантирилади.
Академик қарздорлик боʻйича шартномаларни олиш ва кредит тўловларини филиал ҳисоб рақамига ўтказиш муддати 2025-йил 10-июндан 2025-йил 23-июнгача (соат 23:59 гача) (шу куни ҳам) амалга оширилиши шарт.
Ёзги семестр қайта оʻқиш ва гуруҳларини ташкил этиш 2025-йил 30-июндан 26-июлгача дарс жадвали асосида ташкил этилади.
Эслатма: бир фандан камида 5 нафар талабадан иборат гуруҳ шаклланиб тўлови амалга оширилганидан кейин дарс ташкил этилади.
Қўшимча саволлар бўйича:
Ҳемис платформасидан ариза юбориш бўйича Регистратор офиси менежери (А-бино 107-хона Шаҳобиддин Тилавов Тел: 94-471-55-22 га мурожаат қилишингиз мумкин.
Kontrakt.edu.uz сайтидан шартномани олиш масаласи бўйича Регистратор офиси менежери (Б-бино 101-хона Орзубек Фатоев Тел: 93-347-58-67
Телеграм: (https://t.me/FattoyevOX )) га мурожаат қилишингиз мумкин.
Эслатма: Қайта ўқиш дарс жадвалида бир талаба учун иккита фан бир жуфтликка (пара) тўғри келиб қолган тақдирда талаба битта фанни ўқийди ҳамда ўша фанни ўзлаштиради.



















O'zbekcha
Русский
English