8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табрик
Ҳурматли ва азиз аёллар, муҳтарам опа-сингиллар!
Сизларни баҳорнинг энг гўзал айёмларидан бири – 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали жамоаси номидан ҳамда шахсан ўз номимдан самимий муборакбод этаман.
Аёл – меҳр ва садоқат тимсоли, ҳаётимизнинг файзи ва баракаси, жамиятимизнинг маънавий таянчи ҳисобланади. Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз, сабр-тоқатингиз ва донишмандлигингиз туфайли ҳар бир оила мустаҳкам, ҳар бир жамият барқарор ривожланиб бормоқда. Илм-фан, таълим, иқтисодиёт ва жамиятнинг барча соҳаларида аёлларнинг фаол иштироки мамлакатимиз тараққиётининг муҳим омилларидан биридир.
Университетимиз ва филиалимиз ҳаётида ҳам сиз – муҳтарам устоз аёллар, фидойи ходималар ҳамда билимга чанқоқ талаба-қизлар ўз истеъдоди, ташаббускорлиги ва юксак масъулияти билан алоҳида ўрин эгаллаб келмоқдасиз. Сизларнинг илмий изланишларингиз, меҳнатингиз ва ютуқларингиз билан фахрланамиз.
Ушбу қутлуғ байрам кунида барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, қалбингизга чексиз қувонч ва ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман. Ҳаётингиз доимо баҳордек гўзал, орзуларингиз эса юксак парвозли бўлсин.
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ва муҳтарам аёллар!
Ҳурмат билан,
О. Муртазаев
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Самарқанд филиали директори, профессор



















O'zbekcha
Русский
English