21-октябр – Ўзбек тили байрами муносабати билан тадбир ўтказилди
21-октябрь – Ўзбек тили байрами муносабати билан тадбир уюштирилди 🇺🇿
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалида Ўзбек тили байрами муносабати билан “Ўзбек тили ва хорижий тиллар” кафедраси ўқитувчилари ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирни филиал директори, профессор Олим Муртазаев очиб бериб, иштирокчиларни байрам билан табриклади ҳамда она тилимизнинг халқимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, тадбирда меҳмон шоиралар — Зухрабегим Эшонқулова ва Фарманова Фароғатбегим иштирок этиб, ўз ижод намунаси билан чиқиш қилдилар ҳамда талабалар билан самимий суҳбат ўтказдилар.
Она тили — миллатнинг ғурури, халқнинг маънавий бойлиги.
Тилимизга эҳтиром билан қараш, уни асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказиш — барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.























O'zbekcha
Русский
English