Керакли меёрий ҳужжатлар
Кўпчилик сўраган савол: ОТМга ҳужжат топширишда айнан қайси ҳужжатлар талаб этилади?
Жавоб: ОТМга ҳужжат топшириш жараёнида қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:
Пасспорт; Шаҳодатнома ёки Диплом (Қайси таълим муассасанини битирганлик бўйича ҳужжат сифатида);
Имтиёз берувчи ҳужжат:
(Агар бўлса)
Унутманг! Сиздан юқоридаги ҳужжатларнинг асл нусхаси, ёхуд сканер қилинган шакли талаб қилинмайди. Сиздан фақатгина ушбу ҳужжатларнинг ичидаги маълумотларни тизимга онлайн киритишингиз сўралади холос.
Аввалги йиллардаги битирувчилар учун:
• паспорт;
• диплом;
• тил билиши сертификати; (агар мавжуд бўлса)
• имтиёзи мавжуд бўлганда, имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатлар.
• тоʻлов суммаси
Жорий йил битирувчилари учун:
• паспорт;
• битирув аттестати (қабул қилувчилар томонидан базадан электрон тарзда олинади).



















O'zbekcha
Русский
English