Абитуриентларга еслатма
2024-2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.
Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилмоқда.
Рўйхатга олиш 2024-йил 5-июндан 25-июнга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.
Давлат грантига оид ўзгаришлар:
— янги ўқув йилидан бошлаб бакалавриат ва магистратурага қабул қилинган талабаларга грант бир ўқув йили учун ажратилади;
— грант биринчи курсда белгиланган квотага мувофиқ кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади;
— иккинчи ва ундан кейинги курсларда юқори академик рейтинг кўрсаткичларига еришган ва ижтимоий фаол талабалар орасида табақалаштирилган тартибда қайта тақсимланади, яъни кимларгадир 100% лик грант, кимларгадир 50% лик грант ва ҳ.к.;
— стипендия фақат тўлиқ (100% лик) грантни ютган талабаларга тўланади;
— турли имтиёзлар асосида ёки мақсадли қабул доирасида ўқишга кирган талабаларга давлат гранти уларнинг ўқиш даври учун тўлиқ ҳажмда берилади (ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъи назар);
— грантда ўқиган талабаларнинг ўқишни тамомлаганларидан сўнг камида 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.
Президент фармонига кўра, жорий йилда илк марта қабул жараёнлари “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:
Биринчи босқич: абитуриентлар 5-июндан 25-июнга қадар (25-июн куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади. Бунда абитуриентлар фақат тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди;
Яъни биринчи босқичда олий таълим муассасаси танланмайди. Абитуриентлар фақат қайси фандан, қайси тилда, қайси ҳудудда тест топширишини белгилайди. "Мен СамДУга топширдим, мен СамДCҲТИга топширдим" деган гаплар биринчи босқичда бўлмайди.
Имтиҳонлар июл–август ойларида ўтказилади.
Иккинчи босқич: абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди.
Яъни ўзининг олган балига қараб, тестлар ўтиб бўлгандан кейин, қайси олийгоҳнинг қайчи йўналишига топширишини танлайди. Ўйлаб олиш, таҳлил қилиш учун 15 кун вақт бўлади.
Ўқишга кира олмаганлар нима қилади?
Мабодо абитуриентлар олийгоҳларга кира олмаса, унда тестда тўплаган бали билан коллеж ва (ёки) техникумни танлаши мумкин. Ўқишга кира олмаганлар учун коллеж ёки техникум танлашга ОТМларга қабулнинг якуний натижаси еълон қилинганидан сўнг яна 10 кун муддат берилади.



















O'zbekcha
Русский
English