Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-майдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли Қарорига мувофиқ, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали 2025-йил учун таянч докторантура(ПҳД) ва стажёр тадқиқотчиликка қуйидаги ихтисосликлар бўйича танлов эълон қилади:
|
№
|
Ихтисослик шифри
|
Таянч докторантура(ПҳД)учун ажратилган квота
|
Стажёр тадқиқотчилик учун ажратилган квота
|
|
1.
|
08.00.04 - Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти
|
1
|
1
|
|
2.
|
08.00.08 - Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит
|
1
|
-
|
|
3.
|
08.00.15 - Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти
|
-
|
1
|
|
4.
|
08.00.16 - Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция
|
1
|
-
|
|
Жами:
|
3
|
2
|
Таянч докторантура ва стажёр тадқиқотчиликга қуйидаги талабларга эга бўлган номзодлар ҳужжатлар топшириши мумкин:
- магистр даражасига ёки олий маълумот тўғрисидаги диплом (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлганлар;
- Б2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат (таянч докторантурага топсирувчилар учун);
- фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар;
Ҳужжатлар 2024-йил 15-сентябрдан – 15-октябргача қабул қилинади.
Таянч докторантура ва стажёр тадқиқотчиликда ўқишга талабгорлар http://phd.mininnovation.uz сайтдан қуйидаги ҳужжатлар орқали онлайн рўйхатдан ўтадилар:
- ариза;
- қисқача биографик маълумотнома;
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат (Паспорт ёки ИД карта);
- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
- Б2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат (таянч докторантура учун);
- олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси (иловаси билан биргаликда);
– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлиш талаб этилади);
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.
Кириш имтиҳонлари 2024-йил 1-ноябрдан 25-ноябр оралиғида ўтказилади ва бу сана филиал расмий сайтида эълон қилинади.
Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларини топширадилар. Стажёр тадқиқотчилар суҳбатдан ўтказилади.
Батафсил маълумотлар www.sbtsue.uz сайтида мавжуд.
Манзил: Самарқанд шаҳри, Профессорлар кўчаси 51-уй, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали, Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими.
Мурожаат учун телефонлар:+998906020492, +998915345414