“Хотира муқаддас, инсон қадри азиз”

  • Home
  • /
  • Page
  • /
  • “Хотира муқаддас, инсон қадри азиз”
07 - May 2021

Меҳр ва эътибор оғушида Самарқанд вилоятида ҳам Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари топширилмоқда. 
ТДИУ Самарқанд филиали профессор-ўқитувчилари ҳамда  фаол ёшлари Самарқанд шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Погребова София хонадонида бўлишди. 
– Биз, фахрийларни ижтимоий ҳимоялаш, фаровон ҳаёт кечиришимиз учун зарур шароит яратишга қаратилаётган алоҳида эътибордан кўнглимиз тоғдек кўтарилмоқда, – дейди Погребова София.

– Тинчлик – улуғ неъмат. Бугунги тинч ва осойишта кунларимиз бардавом бўлсин.
Учрашув чоғида София Погребова уруш йилларини ёд олиб, бошидан кечирган воқеаларни сўзлаб берди.

Фото: